Спорт | 12:48 / 30.12.2015
13813
2 дақиқада ўқилади

Наманганнинг янги ҳокими "Навбаҳор" жамоаси президентини ва бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни ишдан бўшатди

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилгани, унинг ўрнига Рашид Ғофуров тайинлангани ҳақида маълум қилинди.

"Бундан бироз вақт олдин “Навбаҳор” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда клуб бошқарув органида ўзгариш рўй берганлиги маълум қилинди.

Наманган вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги фармойишига асосан клуб президенти сифатида фаолият олиб борган Т.Дадабаев, вице-президент вазифасини бажарган Р.Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Б.Ашурматов ўз вазифаларидан озод этилишди. Клуб президенти вазифаси Наманган шаҳар ҳокими Б.Бекходжаев зиммасига юклатилган бўлса, вице-президентлик вазифасини О.Қосимов бажарадиган бўлди. Жамоа бошқаруви эса Р.Ғофуров зиммасига юклатилди.

Йиғилишда клуб ходимлари, мураббийлар, хизмат қилувчи ходимлар ва асосий ва ёшлар таркиби футболчиларига клубда фаолият олиб борадиган янги раҳбарият таркиби таништирилди. Шу билан биргаликда, 2016 йилнинг 2 январь санасида жамоа аъзолари билан вилоят ҳокими билан учрашув бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинди. Тадбир давомида келгусида жамоа асосини маҳаллий футболчилардан ташкил этишга эътибор қаратилиши ҳам эътироф этилди. “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2016 йилнинг 4 январидан бошлайди. Рашид Ғофуров бошчилигидаги мураббийлар штаби эса кейинроқ тасдиқланади", дейилади жамоа расмий сайти хабарида.

Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор"га Роман Абрамовични таклиф қилиш керак

Наманган вилоятидаги яна бир туман ҳокими ўзгарди

Наманган вилояти ИИБнинг янги бошлиғи тайинланди

Мавзуга оид