Жаҳон | 12:38 / 19.09.2016
14002
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг собиқ тансоқчиси Тула вилоятига губернатор бўлди

Тула вилояти губернаторлиги учун сайловда вилояти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келган, ўз вақтида мамлакат президенти Владимир Путиннинг тансоқчиси бўлган Алексей Дюмин барча овозлар ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин ўз сиёсий рақибларини сезиларли фарқ билан ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Тула вилояти МСК хабар берган.

Аниқлик киритилишича, Дюмин 84,17 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринни КПРФ партияси аъзоси Олег Лебедев эгаллаган (7,53 фоиз). Учинчи ўринда Олег Веселов ва «Коммунисты России» (3,41 фоиз) , тўртинчи ўринни «Российской партии пенсионеров за справедливость» вакили Николай Огольцов (2,92 фоиз) банд этган.

Сайловда давомат 45,5 фоизни ташкил қилган.

Мавзуга оид