Жаҳон | 21:43 / 17.11.2016
28958
2 дақиқада ўқилади

Аудио: Қирғизистон "президенти" ҳамда Украина раҳбари ўртасида кечган телефон суҳбатининг тўлиқ ҳажми

«Пранкер Вован» тахаллуси билан танилган Владимир Кузнецов YouTube порталидаги каналида Украина президенти Петро Порошенко билан суҳбати ёзилган 15 дақиқалик аудиоёзувни жойлаштирди. Пранкер (телефон орқали одамларни ҳазил юзасидан чув туширадиган киши) ўзини Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев сифатида тутган ва Порошенкодан Киевнинг МДҲдаги позицияси бўйича қизиққан. «Президентлар суҳбати» пранкернинг фейсбукдаги саҳифасига ҳам жойлаштирилган.

«Россия етакчи рол ўйнайдиган МДҲ доирасида ҳамкорлик борасида қарама-қарши қарашлар пайдо бўлган. Ҳозирда мен Ҳамдўстликда Украинанинг иштироки даражасини камайтирганман, биз сиз билан хавфсизлик ва сиёсий соҳаларда ҳамкорликни тўхтатганмиз. Аммо мен навбатдаги қадамни ташлашга шошилмаган бўлардим», — дея пранкернинг саволига жавоб қайтарган ҳамсуҳбат.

Бундан ташқари, Кузнецов украинлар президентига Липецкдаги Roshen заводида спекуляциядан қочиш мақсадида «ўз одамлари» ёрдамини таклиф этган.

«Юборинг, бу масалада гаплашиб кўрамиз. Кимни юборишингизни айтинг. Элчи ёки кимдир, мен белгилаб қўяман. Бу масала хусусида ишлаймиз», — дея жавоб қайтарган Украина президенти.

Қирғизистон президенти билан мулоқот ўтказилгани ҳақидаги маълумот Украина президенти сайтига 2 ноябрь куни жойлаштирилганди. Бу маълумот Порошенконинг сайтидан тез орада олиб ташланди, аммо «112 Украина» телеканали бу хабар скриншотини намойиш қилганди.

Мавзуга оид