Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда оммавий қотиллик содир этилди
Австриянинг Бехаймкирхен (мамлакатнинг шимоли-шарқида, Қуйи Австрия ерлари) ҳудудида жойлашган уйларнинг биридан полиция 6 нафар кишининг жасадини топган. Бу ҳақида Kleine Zeitung нашри маълум қилди.
Марҳумларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлганлиги аниқланди: кекса ёшли аёл, унинг қизи ва ўғли, шунингдек 3 нафар невараси (қизининг фарзандлари). Вояга етмаган қурбонлар 7-10 ёш атрофида. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 болали аёл барча оила аъзоларига қарата ўқ узган ва шундан кейин ўз жонига суиқасд қилган.
Аёлни бундай қилишга нима мажбур қилгани ошкор этилмаган. Психиатр Райнхард Халлернинг сўзларига кўра, аёл киши бундай қотилликни камдан-кам ҳолларда содир этади, шундай экан, гап вақтинчалик "ақлдан озиш" ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Манбага кўра, оила сўнгги 20 йил давомида шу уйда яшаб келган. Қўшниларнинг сўзларига кўра, улар шу йиллар ичида ҳаётдан кўз юмган қариндошлар орасида жанжал чиққанини эслай олишмайди.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди
01:33 / 05.04.2025