Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия президенти ТИВ раҳбарига янги ҳукуматни шакллантириш вазифасини беради
Италия президенти Сержио Матарелла мамлакат ташқи ишлар вазири Паоло Жентилонини ўз қароргоҳига чақирди. Бу ҳақида якшанба, 11 декабрь куни давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, бу Жентилонига янги ҳукуматни шакллантириш топшириғи берилишига ишорадир.
Ташқи ишлар вазири давлат раҳбари қабулига якшанба куни, маҳаллий вақт билан соат 12:30га келиши таъкидланган.
7 декабрь куни Матарелла ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилган бош вазир Маттео Ренцининг истеъфосини қабул қилди. 4 декабрда бўлиб ўтган конституциявий референдумда фуқаролар давлатни бошқариш тизимидаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашмади.
Италия ҳукумати парламентнинг юқори палатаси ва сенатнинг ролини камайтириш, шунингдек минтақавий ҳукуматлар ваколатларининг бир қисмини олиб қўйиш ташаббуси билан чиқишди. Сайловларда иштирок этган 59,11 фоиз фуқаро конституциявий ислоҳот лойиҳасига қарши чиқди.
Мавзуга оид
22:48 / 06.09.2024
Таиланднинг янги ҳукумати сиёсий нотинчликлардан кейин қиролга қасамёд келтирди
22:05 / 25.08.2017
Қирғизистон парламенти бош вазир номзоди ва янги ҳукумат таркибини тасдиқлади
17:55 / 15.01.2017
Иорданиянинг янги ҳукумати қасамёд қабул қилди
09:10 / 19.12.2016