Жаҳон | 22:50 / 13.12.2016
5587
1 дақиқада ўқилади

Турк полицияси Истанбулдаги терактдан кейин 568 кишини ҳибсга олди

Фото: Reuters

Турк полицияси Курдистон ишчи партияси фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб 568 кишини ҳибсга олди, деб маълум қилинди Туркия ички ишлар вазирлигида.    

Операция 12-13 декабрда Туркиянинг 28 та вилоятида, жумладан Анқара, Истанбул,  Ғазиантеп, Измир, Адана, Анталия, Диёрбакирда ўтказилган. Ҳибсга олинганлар ижтимоий тармоқлар ва террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фаолияти орқали террорчиликни тарғиб қилишда айбланмоқдалар.

12 декабрда турк ОАВ Истанбулдаги терактдан кейин бир нечта вилоятларда ўтказилган операцияда давомида курдларни қўллаб-қувватловчи Халқлар демократияси партиясининг 118 нафар фаоли ҳибсга олинганини маълум қилганди. 

10 декабрда Истанбул марказидаги футбол майдони ёнида иккита кучли портлаш амалга оширилган. Теракт оқибатида 44 киши, жумладан 38 нафар полициячи ҳалок бўлган. Туркия ҳукумати терактни амалга оширишда Курдистон ишчи партиясини айблаганди. Бироқ кейинроқ теракт учун жавобгарликни "Курдистон эркинлиги қирғийлари" курд радикал гуруҳи ўз зиммасига олганди.

 

Мавзуга оид