Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегаралар очилиши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон мустақиллик йилларида Марказий Осиёнинг етакчи давлатларига айланди. 23 декабрь куни Қозоғистон республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев шу ҳақда журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «Туркистон-пресс» миллий-ахборот агентлиги.
«Бироқ икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган имкониятлари қолмоқда», - деган Ерик Утембаев. – Шу сабабли, икки давлат президентлари Нурсултан Абишевич ва Шавкат Миромоновичнинг сентябрь ойидаги учрашувида йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга қадар оширишга эришишга қарор қилинган эди".
Мазкур топшириқ 22 сентябрда имзоланган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги келишувга асос бўлди. Ҳужжатга мувофиқ, ўзаро нефть ва нефть маҳсулотлари, электротехника, машинасозлик, автомобилсозлик, фармацевтика ва агросаноат маҳсулотларини сотиш сингари йўналишлар бўйича ҳамкорликдаги савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган.
Қозоғистоннинг «Байтерек» миллий холдинги (Қозоғистон корхоналарининг ташқи савдосини молиялаштириш билан шуғулланади) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича ўзаро маҳсулот айирбошлар ҳажми 1,548 млрд долларни ташкил этди. Қозоғистон Ўзбекистон маҳсулот айирбошлашида 8,7 фоизлик улуш билан Хитой (17,7 фоиз) ва Россиядан (17,2 фоиз) кейинги учинчи ўринда турибди.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Қозоғистондан Ўзбекистонга 525 минг тонна буғдой уни ва 1 млн 400 минг тоннага яқин бошқа дон маҳсулотлари етказилган бўлса, Ўзбекистондан қўшни республикага табиий газ, узум, ўрик, тоғолча ва гилос, помидор, ва қуритилган мевалар етказиб берилган.
Мамлакатлар раҳбариятига минтақалараро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг «Азиа-Авто», KazKioti, «СамАвто» ва GM Uzbekistan заводларида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар, автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат иқтисодиётини инобатга олган ҳолда амалий жиҳатдан мутлақо янги минтақалараро ҳамда чегаравий алоқалар ва муносабатлар тизимини шакллантириш, шунингдек, чегараларни очиш зарур.
Бу ерда гап М-39 трассасидаги «Сирдарё» ва «Целинний» ўтказиш пунктлари мақомини ўзгартириш тўғрисида кетмоқда. Бундан ташқари, «Тошкент-Қазигурт», «Гулистон-Атамекен» ва «Зангиата-Қоплонбек» ўтказиш пунктлари мақоми ҳам ўзгартирилиши ҳақида гапирилмоқда, деб қайд этган Утембаев.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024