“BUSINESS COMPASS” ўзбекистонликларни илк очиқ семинар билан хурсанд қилди
Кейинги даврларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг ўзгаришларга тез мослашувчан соҳаси сифатида ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, хизмат кўрсатишнинг янги ва замонавий турларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарорларнинг амалиётга кенг тадбиқ этилиши, текшириш ишларининг қисқарганлиги, бизнес юритиш учун молия ва вақт харажатларининг камайганлиги, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимининг жорий этилиши натижасида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони жадал ошиб, уларнинг иқтисодий кўрсаткичларида ҳам ижобий тенденциялар юз бермоқда.
Айнан шу соҳанинг ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган “BUSINESS COMPASS” жамоаси учун 2017 йил илк кунлариданоқ самарали бошланди.
8 январь куни “GRAND ORZU” меҳмонхонасида “BUSINESS COMPASS” томонидан ташкил этилган бепул “Лидерлик сари тўрт қадам” семинар-тренинги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ўзини синаб кўришни истаган ва ўз бизнесини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва бошқариш мақсадида ташриф буюрган 100 нафар иштирокчини ўз ичига қамраб олди.
Иқтидорли тренер, Икромжон Тожиддинов томонидан олиб борилган семинар дастурида турли ёшдаги ва турли соҳадаги, бизнес соҳасига қизиқувчи, ўз устида ишлаш истагида бўлган инсонлар, асосан 25-35 ёшлар оралиғидаги ёш тадбиркорлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Семинар дастури асосий маърузадан ташқари ўз ичига “BUSINESS COMPASS” нинг фаолият жараёни, малакали психологнинг мавзу юзасидан фикрлари, кофе брейк, интерактив тарзда ташкил этилган ўйинларни ва фотосессия жараёнини ўз ичига қамраб олди.
5 соат давом этган семинар давомида иштирокчилар нафақат шахсий ўсиш, балки ўз бизнесини қуриш ва ривожлантириш, молиявий эркинлик, ҳавфсизликка эришиш билан бир қаторда оилавий ҳотиржамлик ва бизнесни ривожлантиришда оиланинг роли ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар юритишди.
Танаффус вақтида ташкил этилган кофе брейк иштирокчиларнинг жисмоний барқарор ҳолатини ушлаб туриш орқали улар қабул қилаётган маълумотларнинг самарадорлик даражасини оширишга ҳизмат қилди. Шунингдек, семинар қатнашчилари орасидаги илиқликни ошириш ҳамда мавзу юзасидан пайдо бўлган саволларни муҳокама қилиш учун ажойиб имконият вазифасини ўтади, десак адашмаган бўламиз.
Семинарнинг иккинчи қисмидан ўрин олган актив машғулотлар иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.
Семинар сўнггида “BUSINESS COMPASS” илк маротаба ўтказилаётган очиқ машғулот муносабати билан ютуқли интерактив ўйинлар ташкил этди. Соврин сифатида ўз шахсий бизнесини қуриш ва мавжуд бизнесини ривожлантириш имкониятини берувчи дарсларда бепул қатнашиш имкониятини берувчи 5та йўлланма, бундан ташқари, 15 январда ташкил этилиши мўлжалланган навбатдаги семинар-тренинг дастури учун мўлжалланган 10 та бепул чипта қўйилди. Ютуқ эгалари қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.
Бўлиб ўтган очиқ машғулот мавзуси юзасидан тренерга берилган саволлар ўз жавобини узоқ куттирмади.
Бундай мазмундаги семинарлар Ўзбекистон иқтисодиётида мавжуд бўлган бир қатор масалалар, шу жумладан, эркин рақобатни ривожлантириш, ички бозорни миллий маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдириш, экспортни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлашни оширишда муҳим ўрин касб этади.
“BUSINESS COMPASS” ҳақидаги батафсил маълумотни www.compass.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда:
Телеграм: t.me/business_compass
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани.
“EUROASIA INSURANCE” бизнес -маркази 3-қават 300-хона.
Мўлжал: Мирзо Улуғбек метро бекати, “Бунёдкор стадиони.
Мурожаат учун телефонлар: +99897 7633355, +99897 7706799, +99897 7073661
“Агар пулингиз кам бўлса, ўз бизнесингизни қуринг. Агар пулингиз йўқ бўлса, унда зудлик билан ўз бизнесингизни қуринг!”
Жон Рокфеллер
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
09:25 / 13.06.2023
Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон бизнес-форуми ўтказилади
13:28 / 24.05.2023
Ўзбекистонда Малайзия компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади
10:36 / 18.04.2023
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига кўмаклашадиган форум ўтказилади
13:06 / 20.02.2023