Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Малайзия компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади
Жорий йилнинг 15-21 май кунлари Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзиянинг Халқаро ислом савдо-саноат палатаси – МХИССП (Malaysian International Islamic Chamber of Commerce and Industry – MIICCI) раиси Ҳожи Муҳаммад Амин Фаҳмининг мамлакатга сафари ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ҳожи Фаҳмининг мамлакатга ташрифи давомида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувда хориж томонига мамлакатда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари ўртасида бизнес-форум ўтказиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари иштирокида мамлакатимизда бизнес-форум ўтказиш ва унга Малайзиянинг юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларни жалб этиш, Бизнес-форум доирасида Малайзиянинг Халқаро ислом савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, Ўзбекистон компанияларини Малайзияга жавоб ташрифини ишлаб чиқиш ва Малайзияда ҳам бизнес-форум ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Malaysian International Islamic Chamber of Commerce and Industry - MIICCI 2022 йилда рўйхатдан ўтган. Ташкилот Малайзиянинг мусулмон ишбилармон доира вакилларидан иборат. Палата Малайзиянинг барча штатларида ўз ваколатхонасига эга.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025