Дунёда биринчи марта беморга тўр парданинг донорлик ҳужайралари кўчириб ўтказилди
Вако шаҳри (Япония)да жойлашган Физик-кимёвий тадқиқотлар институтидаги олимлар гуруҳи дунёда биринчи марта ёшга доир макулодистрофия қайд этилган беморга реципиентнинг донорлик плюрипотент ҳужайраларидан етиштирилган ҳужайра тўр пардани кўчириб ўтказишга муваффақ бўлди. Операциянинг ноёблиги шундаки, илгари бундай аралашувлар фақатгина беморнинг ўз тўқималарини қўллаш орқали ўтказилган. Hi-News нашри шу ҳақида маълум қилди.
Ёшга доир макулодистрофия (ЁДМ)да тўр парданинг марказий бўлими - макулага зиён етади. Макула кўриш қобилиятининг шаклланишида асосий роллардан бирини ўйнайди. ЁДМ - кўпинча 60 ёшдан ошган кишилардаги кўриш қобилиятининг пасайишига сабаб бўлувчи омил. Фақтгина марказий кўриш қобилиятига зиён етганда одамлар камдан-кам ҳоллардагина кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум бўлишади. ЁДМда ўқиш, автомобиль бошқариш ёки майда деталларни фарқлаш талаб қилинадиган бошқа ишларни бажариш қийинлашади. ЁДМ хавфи ёш ўтган сари ошиб боради ва 75 ёшга келиб деярли 30 фоизга етади.
Қайд этилганидек, илгари кўчириб ўтказиш аутотрансплантат (беморнинг ўз тўқималари) ёрдамида амалга оширилар эди, бироқ махсус муҳитда етиштирилган донор ҳужайраларини қўллаш иқтисодий нуқтаи назардан анча фойдали: операция нисбатан арзонга тушади ва унга бир неча баробар кам вақт талаб қилади.
Янги технология қўлланган биринчи бемор 60 ёшдан ошган Япония фуқароси бўлди. Операция бир соат атрофида давом этди: бу вақт ичида беморнинг ўнг кўзига тахминан 250 000 донор ҳужайраларидан иборат 0,05 миллилитр суюқлик жойланган. Дастлабки маълумотларга кўра, операция яхши ўтган, бироқ ғалабани фақат бир неча йилдан кейингина нишонлаш мумкин. Энди бемор йил давомида шифокор кузатуви остида бўлади, келгуси уч йил давомида эса у мунтазам равишда тиббий текширувлардан ўтишига тўғри келади.
Мавзуга оид
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024