Милицияга «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берилди
2017 йил 21 март куни ўзини Муродова Ойгул деб таништирган шахс 102 рақамига яширин рақамдан қўнғироқ қилиб, «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида қора кийимда бўлган нотаниш шахслар супермаркетга бомба қўйиш кераклиги ҳақида гаплашаётганини хабар берган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ томонидан ОАВ учун ташкил этилган ҳафталик брифинг вақтида маълум қилинган.
Мазкур хабар келиб тушгач, Тошкент шаҳар ИИББнинг тегишли тизимлари тезкор тадбир амалга оширган ва тадбир давомида мазкур хабар ёлғон экани маълум бўлган.
Ушбу ёлғон хабарни етказган шахс аслида Муродова Ойгул эмаслиги, у 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган Исабекова А. экани аниқланган ва у қўлга олинган.
Терговда аниқланишича, Исабекова 102 рақамига ёлғон хабар беришдан аввал Matiz автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, ҳайдовчининг телефонини ўғирлаган. У айнан шу телефондан 102 рақамига қўнғироқ қилган.
Ўғирлик ҳолати юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси биринчи қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу фуқарога нисбатан ёлғон хабар бергани ва давлатга етказган зарари юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинади.
Мавзуга оид
09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди
13:30 / 05.10.2024
ЗАЭС ходими автомобилда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди
15:50 / 07.06.2024
ОАВ: АҚШ янги гравитацион бомбани ишлаб чиқишга қарор қилди
15:40 / 02.01.2024