Спорт | 16:46 / 01.04.2017
19926
2 дақиқада ўқилади

«Зенит-Арена»ни қуллар қуришмоқда». Европа матбуоти навбатдаги можароли мақола чоп этди

Норвегиянинг Josimar журнали «Санкт-Петербург қуллари» номи остида мақола чоп этилди. Унда шаҳарда қад ростлаётган стадион ишчилари ҳақида гап боради.

Мақолада ёзилишича, Крестовский оролидаги стадион қурилишида шимолий кореялик 110 нафар меҳнат муҳожири ишламоқда. Уларнинг кўпчилигида ҳеч қандай ҳуқуқ йўқ. Бир нафар ишчи эса вафот этган.

Ишчилар қурилиш вақтида стадион яқинидаги омбор контейнерларида яшашган. Ноябрь ойида уларнинг бири ўлик ҳолда топилган. Ўлим сабаби юрак хуружи бўлган. ФИФА суриштирув олиб боришни ваъда қилган, аммо ҳозирча унинг натижаларини эълон қилмаган.

Ишчилардан бири суҳбатга тортилганда, улар эрталаб соат 7:00 дан тунги 00:00гача ишлашларини айтган. Уларда дам олиш куни йўқ, маошларининг 90 фоизини КХДР ҳукумати олишини билдирган.

Таъкидланишича, аренада КХДРда амал қилинадиган қулдорлик тизимидан фойдаланилмоқда. Кўпчилик ишчиларни ўртадаги воситачи фирмалар билан 10 йиллик шартномаси бор. БМТ маълумотига кўра, мамлакат бу ишчиларнинг меҳнати орқали йилига 2 млрд доллар ишлаб топади.

Мавзуга оид