Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Malaysia Airlines самолётлари парвозини фазодан назорат қилади
Малайзиянинг Malaysia Airlines авиакомпанияси ўзи амалга оширадиган авиақатновларни фазода назорат қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Блумберг агентлиги хабар қилмоқда.
Malaysia Airlines авиакомпанияси Aireon, SITAONAIR ва FlightAware компаниялари билан битим имзолаган. Бу эса, ушбу фирмага ўз самолётларини дунёнинг исталган нуқтаси, хусусан, қутболди ҳудудлари ва узоқ минтақаларда кузатиш имконини беради, деган Aireon фирмаси.
Aireon компаниясининг ўзи эса янги сунъий йўлдошлар тизимидан Iridium Communications оператори билан бирга 2018 йилда фойдаланишни бошлайди. Бу тизим бутун дунёда ҳаво қатновини назорат қилишда қўл келади. Агентликка кўра, аксар ҳаво кемалари АЗН-В ва фазо ҳамда ердан узатиладиган сигналлар воситасида ўзлари учаётган ҳудудларни маълум қилади.
"Аниқ вақтда жонли равишда самолётларни назорат қилиш авиация орзуси эди. Биз шундай қарор қабул қилган илк авиакомпания бўлганимиздан фахрланамиз", — деган авиакомпаниянинг бошқарувчи директори Изхам Исмоил.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025