Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хамес «МЮ»нинг ёздаги асосий мақсади эмаслиги маълум бўлди
«Реал» футболчиси Хамес Родригес «Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида кўзлаган асосий футболчи эмас.
ESPN нашри ўз манбасига асосланиб хабар беришича, клуб раҳбариятидагилар Хамесни сотиб олиш таклифини билдирган, аммо «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Атлетико»дан Антуан Гризманни олишни муҳимроқ, деб билмоқда.
«Манчестер Юнайтед» трансферларга Европа Лигаси финали натижасига кўра киришмоқчи. Агар жамоа финалда ғолиб бўлиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олса, Гризманни қўлга киритиш имкониятлари ошади.
Қайд этилишича, инглизлар клуби Гризманн билан келишиб бўлмасагина Хамесга юзланади. Колумбиялик бу футболчи Жозе Моуриньонинг қисқа рўйхатида йўқ экани айтилган.
Бундан аввалроқ, 25 ёшли хавбек «МЮ» билан дастлабки келишувга эришилгани, яқин кунлар ичида бу ҳақда расман эълон қилиниши айтилганди. «Реал» Хамес учун 75 миллион евро олишни истамоқда.
Хамес «Реал»да нега йўқолиб қолди? Футболчининг Мадриддаги тарихи
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:41 / 18.04.2025