Ўзбекистон | 10:25 / 30.05.2017
47876
2 дақиқада ўқилади

Тошкент яқинида Франция элчихонаси ходими ҳалок бўлди

© Fotolia / hassan bensliman

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик хизмати бошлиғи дам олиш кунлари вақтида Тошкент яқинидаги тоғли ҳудудда ҳалокатга учради. Дипломатик миссия берган маълумотга кўра, у парапланда учиш чоғида қулаб тушган.

Шунингдек у Туркманистон ва Тожикистон масалалари билан ҳам шуғулланган.

"Ҳа, бизнинг элчихона ходими Чимёнда парапланда учиш вақтида ҳалокатга учради, у Франция фуқароси эди. У элчихонанинг хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳисобланар эди", дея элчихона вакилининг сўзларини келтирган РИА Новости.

Ҳозирда марҳумнинг жасади Тошкентда қолмоқда, Ўзбекистон ҳукумати билан жасадни ватанига қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда.

"Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 май, шанба куни ходимларимиздан бири Франсис Делега, оператив хавфсизлик хизматига масъулнинг бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз", — дейилган элчихона расмий сайти хабарида.

Дипломатик миссия ходимлари марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Франсис Делег – профессионал парапланчи бўлган ва ҳар ойда икки марта Чимён тоғларида парапланда учиб турган.

Мавзуга оид