Жамият | 18:38 / 24.07.2017
48186
2 дақиқада ўқилади

Cамарқандда ички ишлар ходимлари иштирокида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди

Самарқандда ички ишлар органида ишловчи амалдаги ва собиқ ходимлар иштирокида ўлимга олиб келган мудҳиш автоҳалокат содир бўлди.

Воқеа 23 июль куни тунда М37 (Самарқанд-Бухоро-Туркманобод-Ашхобод) йўлининг Самарқанддан бошланадиган қисмида юз берган.

«Кун.uz» таҳририятига етиб келган маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси тунги соат 22:30–23:00 лар оралиғида катта тезликда йўлга ўрнатилган бордюрга бориб урилган. Қайд этиш керакки, айни пайтда йўлнинг Самарқанд халқаро аэропортининг ортидан ушбу қисмида йўл қурилиш, йўлнинг қатнов қисми ўртасига бетон бордюр ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлигидаги манбанинг «Кун.uz»га хабар беришича, воқеа ички ишлар ходимларининг ишдан ташқари вақтида, шахсий автомашинаси билан юз берган. Машина ичидаги тўрт нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмган. 

«Кун.uz» суриштируви билан олинган маълумотларга кўра, вафот этганлардан уч нафари ИИБнинг амалдаги, бир нафари истеъфога чиққан қўриқлаш хизмати ходимлари бўлган. Ходимлардан бири Оқдарё туманида, уч нафари эса Тайлоқ туманида истиқомат қилишган.

Мавзуга оид