Златан Ибраҳимович: «Манчестер Юнайтед»да текинга ўйнашга ҳам тайёр эдим»
The Times да ёзилишича, кеча «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолаган Златан Ибраҳимович бунинг учун ўтган йилгига нисбатан бир неча баробар камроқ маош олишга ҳам рози бўлган.
Манбада келтирилишича, шу йилнинг июнь ойида ниҳоясига етган шартномада швециялик ҳужумчи ҳафтасига 350 минг фунт олган, янги шартномага кўра эса, у атиги 125 минг фунт маош олишга ҳам кўнган.
Златан Ибраҳимович АҚШ ва Хитойдан жиддий таклифлар бўлишига қарамасдан, айнан «МЮ»ни танлаганидан хурсанд эканини яширмади.
«Ибракадабрани ўз сафида кўришни истаган бир нечта клуб бор эди, аммо мен Манчестерда ажойиб бир йилни ўтказдим ва бу давом этишини истайман. Ажойиб мавсум ўтди, биз учта соврин ютишга муваффақ бўлдик, ажойиб йигитлар билан бирга ўйнадим, мен жуда яхши биладиган мураббий ҳам шу ерда, оилам ҳам бу ерда жуда бахтли.
Ўзингга жамоа танлар экансан, фақат спорт нуқтаи назаридан қарамайсан, мен ва атрофимдагилар шунчалар бахтлимизки, мен ҳатто текинга ўйнашга ҳам тайёр эдим» – деган Ибраҳимович ESPNга берган интервьюсида.
Мавзуга оид
15:52 / 21.11.2024
Рубен Аморим — Роналду унга қўйган лақаб, янги услуб ва «МЮ»да нималарни ўзгартирмоқчилиги ҳақида
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024