Жамият | 11:35 / 26.09.2017
6435
1 дақиқада ўқилади

Қуйичирчиқда қорамол ўғрилари ушланди

Қуйичирчиқ тумани ИИБга жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қуйичирчиқ тумани Ужакент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1975 йилда туғилган Р.У. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 6 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан, шу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дала майдонидан унга тегишли нархи тахминан 5.000.000 сўм бўлган 1 бош қорамолини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган Р.Т. ва Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1998 йилда туғилган Ш.Қ. содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. 

Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид