Ўзбекистон | 15:25 / 14.10.2017
82739
2 дақиқада ўқилади

«Tashkent City» халқаро бизнес марказининг концепцияси тасдиқланди (фото)

Фото: Facebook/Tashkentcityibc

Алишер Навоий, Ислом Каримов шоҳкўчалари ҳамда Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасидаги 80 гектар майдонда жойлашиши мўлжалланган «Tashkent City» халқаро бизнес марказининг концепцияси тасдиқланди.

Бизнес марказнинг Facebook’даги саҳифасида таъкидланишича, «Tashkent City» концепцияси сейсмик ҳолат, Тошкент шаҳрининг архитектура қиёфаси, Марказий Осиёдаги шаҳарсозлик қурилишининг барқарор анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, табиат ва замонавий урбанистик ғоялар уйғунлигида ишлаб чиқилган. 

Фото: Facebook/Tashkentcityibc
Фото: Facebook/Tashkentcityibc

Бизнес офислар, меҳмонхоналарга мўлжалланган биноларни замонавий технологиялар асосида 40 қаватдан баланд бўлмаган қилиб, турар-жойларни эса 12 қаватдан юқори бўлмаган тарзда қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, бу ерда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркет, кўплаб савдо майдонлари, ресторан ва кафелар, ер ости автотураргоҳлари барпа этилиши режалаштирилган.

Фото: Facebook/Tashkentcityibc
Фото: Facebook/Tashkentcityibc

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Tashkent City Халқаро бизнес марказини қуриш бўйича Маъмурий кенгашга раҳбарлик қилади.  

Фото: Facebook/Tashkentcityibc
Фото: Facebook/Tashkentcityibc

Мавзуга оид