Ўзбекистон | 19:30 / 24.10.2017
9856
10 дақиқада ўқилади

ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари: Ёшларнинг ижобий ривожланиши Ўзбекистон учун жуда муҳим

Фото: ЮНИСЕФ

Маълумки, 24 октябрь куни БМТ куни нишонланади. Шу муносабат билан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн бир қатор долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Яқинда ЮНИСЕФ вакиллари вояга етмаганлар учун колония ва аҳлоқ тузатиш муассасаларига ташриф буюришди. Мазкур ташрифдан мақсад нима эди? ЮНИСЕФ ёпиқ муассасалардаги болаларнинг ҳуқуқлари амалга ошишига қандай ёрдам беради?
ЮНИСЕФга Ўзбекистондаги балоғатга етмаган болалар ахлоқ тузатиш муассасаларига биринчи бор кириш имкони берилди. ЮНИСЕФ бу муассасаларга кириш имкони озодликдан маҳрум қилинган болалар ҳуқуқларини янада яхшироқ ҳимоя қилишдаги биринчи қадам бўлади деб умид қилмоқда. ЮНИСЕФ ушбу долзарб масала бўйича ҳукумат билан ҳамкорликни давом еттиришга тайёрдир. ЮНИСЕФнинг ташрифи балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов тизимини янада мустаҳкамлаш ва болалар ҳуқуқларини янада яхши ҳимоя қилиш эди. Бунга мамлакатнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг тегишли тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш киради.

Ушбу муҳим соҳада ҳукумат билан ишлашни давом эттиришга тайёрмиз. Қонун билан зиддиятда бўлган болаларга нисбатан ёндашувни ислоҳ қилиш ЮНИСЕФнинг бутун дунёдаги ҳукуматларга кўрсатаётган ёрдамининг тамал тошидир.

Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига ана шу ташрифни уюштирганлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Президент мамлакат равнақида ёшлар иштироки алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. ЮНИСЕФ бу борада Ҳукумат саъй-ҳаракатларини қандай қўллаб-қуватлаши мумкин?

Аҳолисининг 60 фоизи 30 ёшгача бўлганлар экан, ёшларнинг ижобий ривожланиши Ўзбекистон учун жуда муҳимдир.  Ҳозирда болалар ва ёшларга инвестиция қилиш нафақат уларнинг тарихда ҳали бўлмаган меҳнат бозорини ташкил қилиш, балки улар мамлакатнини ривожланишнинг кейинги босқичига олиб чиқишларини таъминлайди. Дарҳақиқат, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш Ўзбекистоннинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқариш демакдир. Бу ишда Ёшлар иттифоқи муҳим роль ўйнайди.

Биз Ёшлар иттифоқи билан ижобий диалогни бошладик. ЮНИСЕФ Ҳукуматга унинг режаларини амалга ошириш учун ёрдам бера оладиган бир неча соҳаларни белгилаб олдик.

Президент таъкидлаганидек, ёшларнинг мустаҳкам пойдевори болалик даврида қурилади. ЮНИСЕФ болалар ҳуқуқларини амалга оширишда Ҳукуматни фаол қўллаб қувватлайди.  ЮНИСЕФ ҳаётнинг иккинчи ўн йиллиги, ёшликнинг биринчи босқичи бўлган ўсмирликка кўпроқ эътибор бермоқда.

Биз Ўзбекистондаги болаларнинг эҳтиёжларини ўрганиб ва таҳлил қилиб, уларнинг интилишлари, юзма-юз келиши мумкин бўлан жиҳатларни инобатга оламиз. Бу ёшлар ўз салоҳтиятларини тўла амалга оширишлари учун тегишли дастурларни лойиҳалашда муҳимдир. 

Шунингдек, биз ёшларининг иш билан бандлиги ва иштирокини янада яхшилаш учун ҳаёт кўникмаларини шакллантиришни истаймиз. Бу ёшлар овози сиёсатни шакллантириш жараёнига киритилишини таъминлаш учун жуда муҳимдир.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Ҳукуматга қайси энг муҳим учта тавсияни берган бўлар эдингиз?

2013 йилда Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита томонидан берилган тавсиялар:

2013 йилда Бола ҳуқуқлари қўмитаси бола ҳуқуқлари прогрессив равишда амалга оширилишини таъминлаш учун тавсиялар берган. Ҳукумат мазкур тавсиялардан баъзиларини бажарган бўлса, бошқа баъзилари бўйича ҳали ҳаракат қилиш керак.

Яқинда Бош вазир ўринбосари Нарбаева хоним Бола ҳуқуқлари қўмитаси томонидан берилган тавсияларни кўриб чиқиш ва  уларни амалга оширишни тезлаштириш учун Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш ташаббуси билан чиқди. Бу кенгашни тузишнинг ўзи Қўмита тавсияларидан бирини бажаришдир.

Бу тавсияларни бажариш бўйича ҳаракатларни тезлаштириш жуда муҳим, чунки кейинги йилда Ўзбекистон ўз ҳисоботини Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага тақдим этади.

ЮНИСЕФ ушбу тавсияларни бажариш учун Ҳукумат билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Маълумотлар:

Маълумотларнинг мавжудлиги ва сифати Ўзбекистоннинг ривожланишини баҳолаш ва зарур сиёсий қарорлар қабул қилиш учун жуда муҳимдир. Бола ҳуқуқлари кўрсаткичларини аниқлаш ва халқаро миқёсда таққосланадиган маълумотни тақдим этиш учун мълумотларни тўплаш тизимини мустаҳкамлаш муҳим қадамлардир.

Бу маълумотларнинг халқаро миқёсда таққосланиши зарурати тўғрисидаги Президентнинг кўрсатмасига мос келади. Ҳукумат билан мульти индикаторли кластер тадқиқотлар ва ҳозирда давом этаётган озиқланиш бўйича миллий тадқиқотларга доир Ҳукумат билан ўтказилган муҳокамалар тўғри йўналишда   ҳаракат қилишимизнинг яхши намунасидир. ЮНИСЕФ ҳукуматни халқро стандартларга мувофиқ маълумотлар йиғиш ва ҳисобот тизимларида қўллаб- қувватламоқда. Бу мамлакатда асосий кўрсаткичлар бўйича ишончли маълумотларни йиғишга, шунингдек 2017 - 2010 йилларга мўлжалланган Миллий ривожланиш дастурини янада такомиллаштиришга ёрдам беради.

Ижтимоий ҳимоя:

2017 йил 12 сентябрда қабул қилинган 3268-сонли Президент қарори   паст даромадли оилалар ва қийин аҳволдаги оилалар учун ижтимоий нафақаларни қамраб олишни валютани либераллаштириш нуқтаи назаридан сезиларли даражада оширишга қаратилган. 

 

Ижтимоий ҳимоя тизими янада самарали бўлиши учун нафақалар барча муҳтож оилаларни қамраб олиши керак. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш ва турли зарбалардан самарали ҳимоя қилиш учун тегишли ижтимоий хизматлар билан интеграциялаш лозим.

ЮНИСЕФ ЎЗбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизиминии такомиллаштириш бўйича эксперт хизматларини тақдим этишга тайёр.

Сўнгги вақтда Ҳукумат мактабгача таълим масаласига алоҳида эътибор бермоқда. Бунинг учун хатто янги вазирлик ҳам ташкил этилди. Бу дастур учун қандай тавсияларни бера оласиз?

Ёдда тутишимиз керак бўлган муҳим масалалардан бири шуки, таълим тўғрисидаги қонунга ёш болаларнинг асосий ҳуқуқи сифатида эрта болаликдаги таълим ва ривожланишни киритиш керак.  Тегишли ёш гуруҳидаги барча болалар бепул ва мажбурий мактабгача таълимдан камида бир йил фойдаланиш ҳуқуқига эга; бунинг учун Ҳукумат аввало энг муҳтож болаларни биринчи ўринга қўйиши керак.

Мактабгача таълимни таъминлаш бир томондан, ота оналарнинг талабини оширишни, иккинчи томондан эса, сифатли хизматлар кўрсатилишини талаб қилади. Ҳозирги кунда сифат ва ушбу хизматларга эга бўлиш имкони эътиборга молик масаладир. Ҳукумат малакали мактабгача тарбия муассасаси ходимларини, болалар учун дўстона мактабларни ва ўқув материалларини таъминлаши керак. Шунингдек, узоқ жойларга эътибор қаратиш лозим. 

Қонун билан контактда бўлган болалар борасида қандай масалалар бор, ва Ҳукумат бундай болаларни қандай қилиб ҳимоя қила олади?

Бола гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида қонун билан юзлашар экан, бундай биринчи мулоқот болага сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади.

ЮНИСЕФ 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган 4850 сонли адлия тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги Президент қарорини қутлайди. Ушбу қарорда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилгани муҳимдир.

Ўзбекистон болалар учун одил судлов борасида қонунлар ва амалиётларни ишлаб чиқиш борасида муҳим ютуқларга эришган.

ЮНИСЕФ қуйида келтирилган намунавий глобал амалиётларни ҳоирда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш борасида Ҳукумат билан ишламоқда:

• “Боланинг энг яхши манфаатлари” тамойилини миллий қонунчиликка киртиш;

• Адлия жараёнида жабрланган ва гувоҳ болаларни ҳимоялашни кучайтириш. Бунга қуйидагилар киради – боланинг ёнида ота- онаси бўлиши; бепул юридик ёрдам; интервьюларнинг сони ва давомийлигининг чеклангалиги; ва болага дўстона муҳитдаги интервью хоналари;

• Озодликдан маҳрум этишни энг сўнгги чора сифатида қўллаш.

ЮНИСЕФ қонун билан контакда бўлган барча болаларга нисбатан халқаро нормалар ва стандартларни қўллашни таъминлашда Ҳукуматга кўмак кўрсатишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Ҳукумат ногиронлиги бўлган инсонлар масалаларини ҳал этишга катта эътибор қаратмоқда. Ҳукуматнинг бу борадаги дастурларини янада кучайтириш учун ЮНИСЕФ қандай тавсиялар бериши мумкин?

ЮНИСЕФ Ногиронлар масалалари бўйича давлат дастурига киритиш учун бир нечта тавсияларни берди. Шулардан иккитасини таъкидлашга ижозат берсангиз.

Kўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ногиронлиги бўлган болалар эрта босқичда, эҳтимол туғилганидан бошлаб, реабилитация қилинса, бунинг самараси 70-80% гача кўтарилиши мумкин. Бу нафақат ногиронликни енгиллаштиради, балки боланинг ижтимоий интеграциясини ҳам таъминлайди. Ўзбекистондаги мавжуд тизим ҳозир ислоҳот қилиняпти, ва ЮНИСЕФ ногиронлиги бўлган болаларга эрта босқичдан бошлаб ҳар томонлама хизматлар кўрсатилишини тавсия қилади.

Психологлар, нутқ мутахассислари, физиологлар ва ижтимоий ходимларнинг роли жуда муҳим. ЮНИСЕФ меъёрий ҳужжатлар ва иш тавсифларини ишлаб чиқишда ҳамда малака оширишда ёрдам беришга тайёр.

Иккинчидан, махсус таълимга эҳтиёжи бўлган боалларнинг кўпчилиги махсус мактабларда ва интернатларда таълим олишади. Бироқ уларнинг баъзилари жуда енгил ногиронликка эга бўлиб, оддий мактабларда осонлик билан ўқиши мумкин. Бундан ташқари, тахминан 7,000 та мактаб ёшидаги ногирон болалар мактаб таълими билан умуман қамраб олинмаган ва ота-оналар улар тўғрисида ғамхўрлик қиладилар.  Ногиронлиги бўлган болаларни мактабгча таълим, мактаб таълими ва касб-ҳунар таълими билан таъминлаш учун тегишли ҳуқуқий қонунчилик базаси зарур.

ЮНИСЕФ инклюзив таълим бўйича сиёсатни таҳлил қилиш ҳамда кейинчалик Инклюзив таълим бўйича миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлайди.

Мавзуга оид