Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bentley тўрт эшикли Porsche электрокари негизида янги модель ишлаб чиқади
Bentley компанияси ҳашаматли электрокар ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У 4 эшикли Porsche Mission E шассисида ишлаб чиқилиши мумкин, деб ёзади Automobile.
Дастлабки маълумотларга кўра, янги Bentley модели Barnato деб аталиши эҳтимол. Электрокар Британия компаниясининг собиқ раҳбари ва «Ле-Ман» автопойгасининг 3 карра чемпиони Вулф Барнато шарафига шундай номланади. Янги электромобиль Porsche Mission E каби 4 эшикли ва 4 ўриндиқли бўлади. Аммо унинг дизайни ўзгаради ва салони янада дабдабалироқ жиҳозланади.
Ҳозирча электрли Bentley машинасининг техник кўрсаткичлари хусусида маълумотлар йўқ. Аммо Mission E умумий қуввати 600 от кучига тенг 2 та электромотор билан жиҳозланиши маълум. У илк «юзлик»ка 3,5 сонияда эришади. Mission E бир марта қувватлантирилгач, 500 километрга яқин юради.
«Порше» ўз электрокарини 2019-2020 йилларда ишлаб чиқиши кутилмоқда. У тахминан Panamera нархида бўлади. Аммо Bentley электромобили қачон конвейерга қўйилиши номаълум.
Мавзуга оид
19:58 / 03.04.2025
Porsche концерни танк ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин
14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди
19:21 / 27.02.2024
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар
18:54 / 02.07.2023