Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (2013 йил 3 июнь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:
«Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) мувофиқ тартибга солинади.».
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».
3. 34-банд «почта алоқаси ташкилотларига» деган сўзлардан кейин «ва АТ Халқ банки филиалларига» деган сўзлар билан тўлдирилди.
4. 59-бандда:
«а» кичик банднинг еттинчи хатбошисидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини» деган сўзлар «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг» деган сўзлар билан алмаштирилди;
«в1» кичик банд «энергия ресурслари» деган сўзлардан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» деган сўзлар билан тўлдирилди.
5. 61-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди:
«Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.».
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024