Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»ни янчиб ташлади
Англия Премьер-Лигасининг 18-тури марказий ўйинида «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» беллашди.
Баҳс мезбонларнинг катта устунлиги остида ўтди ва улар рақиб дарвозасига тўртта гол йўллашга муваффақ бўлди. Тўплар Гюндоган, де Брюйне ва Стерлинг (2) ҳисобига ёзилди. «Тоттенҳэм» бунга Эриксен томонидан урилган битта гол билан жавоб қайтарди.
Бу ғалабадан сўнг, «Сити» очколари сонини 52тага етказиб олиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Тоттенҳэм» 31 очко билан 7-ўринга тушди.
АПЛ, 18-тур
Манчестер Сити – Тоттенҳэм - 4:1
16 декабрь, «Этихад Стэдиум»
Голлар: 1:0 – 14 Гюндоган, 2:0 – 70 де Брюйне, 3:0 – 80 Стерлинг, 4:0 – 90 Стерлинг, 4:1 - 90+3 Эриксен.
Манчестер Сити – Эдерсон, Мангаля, Отаменди, Уокер, Делф, Гюндоган (Фоден, 83), Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане, Агуэро (Габриэл Жезус, 58).
Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген, Роуз, Триппьер, Эриксен, Уинкс, Дембеле, Дайер, Алли, Сон Хён Мин (Ламела, 77), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (38), Делф (51), Кейн (52), Дембеле (62), Алли (68).
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
10:12 / 21.05.2025
«Сити» КДБ билан хайрлашди ва ЕЧЛга яқинлашди
18:17 / 04.05.2025