Спорт | 09:32 / 16.01.2018
5287
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» «Сток»ни мағлуб этди, «Ман Сити» билан фарқ – 12 очко

Фото: Twitter/PremierLeague

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 23-тури доирасидаги учрашувда «Сток Сити»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Беллашув аввалида Поль Погба Луис Антонио Валенсияга тўпни етказиб берди, у эса марказга ўтди ҳамда дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Погба 38-дақиқада тўпни Антони Марсьялга аниқ етказди, у жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба бериб, ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Марсьяль иккинчи бўлим ўрталарида тўпни Лукакуга аниқ узатди, у эса дарвоза бурчагига зарба бериб, адашмади.

«Манчестер Юнайтед» 50 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва «Манчестер Сити»дан 12 баллга ортда қолмоқда. «Сток Сити» (20 очко) – 18-поғонада.

Манчестер Юнайтед – Сток Сити 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар
: 1:0 – 9 Валенсия, 2:0 – 38 Марсьяль, 3:0 – 72 Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Джонс, Шоу, Погба, Матич, Мата (Мактомини, 83), Лингард (Феллайни, 80), Марсьяль (Рэшфорд, 80), Лукаку.
Сток Сити – Батленд, Бауэр, Зума, Мартинс Инди, Таймон (Виммер, 46), Флетчер, Шакири, Аллен, Айрленд, Шупо-Мотинг (Собхи, 61), Крауч (Диуф, 70).
Огоҳлантиришлар: Лингард (63), Лукаку (67), Айрленд (68).

Мавзуга оид