Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида чегарачилар инсонлар оқимини бошқара олишмаяпти
Воқеага ўз кўзи билан гувоҳ бўлганларнинг айтишича, «Дўстлик» чегара пости очилгач, пайдо бўлаётган навбатлар километрга чўзилмоқда, уни ҳосил қилган инсонлар сони 400 дан зиёд. Бир суткада икки давлат чегарасини 10 мингдан зиёд киши кесиб ўтмоқда, деб ёзади Қирғизистоннинг 24.kg сайти.
Таҳририятга суратларни жўнатган қирғизистонликларнинг сўзларига кўра, чегарачилар томонидан тамагирликка йўл қўйилаётгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам тинмаяпти. Бироқ ҳеч қандай исбот-далил йўқ.
Воқеа гувоҳларининг хабар беришича, Назорат ўтказиш пунктидаги паспорт назорати зали жуда кичик ва унда 4-5 нафаргина чегарачи ишламоқда. Улар инсонлар оқимини бошқара олишмаяпти, шу сабабли узундан узоқ навбатлар юзага келмоқда.
Kun.uz таҳририяти ҳам «Дўстлик» чегара постидаги «сунъий навбат»дан кимга фойда?» сарлавҳаси остида айни ҳолатни ёритган эди. Ушбу репортажда ҳам айнан Қирғизистондан Ўзбекистонга қайтиб ўтишда сунъий навбатлар юзага келаётгани танқид остига олинган эди.
Мавзуга оид
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024
Қирғизистоннинг 4 та пансионати Ўзбекистонга берилди
20:27 / 01.10.2024