Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кейн охирги дақиқада гол уриб Лондон дербисида жамоасига ғалаба келтирди
Англия чемпионатининг 28-турида «Тоттенҳэм Ҳотспур» «Кристал Пэлас» устидан қийин ғалабага эришди. Лондондаги «Селхерст Парк» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
«Шпорлар» ўйин давомида устунликка эга бўлишди ва фақат 89-дақиқадагина гол ура олишди — Ҳарри Кейн ҳавода тўп учун курашда устун келиб, Уэйн Ҳеннесси дарвозасини ишғол этди.
«Тоттенҳэм» эндиликда очколари сонини 55тага етказди ва Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда, «Кристал Пэлас» 27 очкоси билан 17-ўринда қолмоқда.
Англия чемпионати
28-тур
Кристал Пэлас – Тоттенҳэм 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 88 Кейн.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Ридевалд, Томкинс (Дилэйни, 85), ван Анхолт, Миливоевич, Фосу-Менса, Макартур, Уан-Биссака, Таунсенд (Ли Чун Юн, 87), Бентеке, Серлот.
Тоттенҳэм – Льорис, Орье, Санчес, Дэвис, Дайер, Ламела (Лукас Моура, 66), Дембеле (Сон Хин Мин, 80), Эриксен, Ваньяма, Алли, Кейн.
Огоҳлантириш: Дембеле (45).
Мавзуга оид
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан
11:45 / 27.12.2024