Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик фуқароларга ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тушунчалар берилди
Қарши шаҳридаги “Атлас” кўнгил очар савдо марказида Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тегишли тезкор хизматлар ҳамкорлигида ўқув машғулоти ўтказилди, савдо маркази ишчи-хизматчилари ўртасида амалий тарзда ўтказилган машғулотдан кўзланган мақсад фуқароларда ёнғинга бўлган онгли муносабатни шакллантириш ва ёнғин вақтида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллаш тўғрисидаги кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Шаҳрисабз шаҳридаги “Олчазор Азия” савдо комплексида ёнғинга қарши тарғибот тадбирлари ўиказилди, тадбир давомида у ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари ва ёнғин содир бўлганда ёнғинни қай тарзда бартараф этиш ва тўғри ҳаракатланишлари бўйича амалий кўргазмалар ёрдамида тушунчалар берилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Тадбирда Шаҳрисабз шаҳрининг тезкор хизматлари, яъни фавқулодда вазиятлар, тез тиббий. газ ва электр корхоналари ходимлари иштирок этди.
Косон туманидаги Педагогика касб-ҳунар коллежида ўқувчи ва талабаларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила олишни ўргатиш билан бирга Қашқадарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Косон туман ЁХБ ходимлари ва тегишли ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ёнғинга қарши тарғибот тадбирларини олиб боришди.
Худди шундай тадбирлар, туманнинг бошқа масканларида ҳам ўтказилиши билан бирга, маҳалла ҳудудидаги хонадон эгаларига ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя этишлари бўйича йўриқномалар берилди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025