Темир йўлда ташишни лицензиялаш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 9.04.2018 йилдаги 278-сон қарори билан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялашнинг янгиланган тартиби тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Низомнинг янги таҳриридаги (олдингиси 2003 йилдан амал қилган) асосий ўзгартиришлар кўриб чиқилади.
Биринчидан, илгари лицензия бериш тўғрисидаги қарорни Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси қабул қилган, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан кейин – Ўздавтемирйўлназорат) унинг ишчи органи бўлган. Ҳозир темир йўлда ташишни лицензиялашга доир барча функциялар тўлиқ Ўздавтемирйўлназорат инспекциясига топширилди, юқорида тилга олинган комиссия эса авиация транспорти фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланади.
Иккинчидан, темир йўлда ташиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган мансабдор шахсни штатга қабул қилиши шарт. Бу – қўшимча жорий этилган лицензия талаби. Бундай ходим темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги НҲҲ ва норматив ҳужжатларни билиш бўйича аттестациядан ўтиши керак.
Учинчидан, лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ўзгарди. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси энди керак эмас, бироқ ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг рўйхати, шунингдек ташишга масъул шахсларни тайинлаш тўғрисида раҳбарнинг буйруғидан нусхани тақдим этиш зарур.
Тўртинчидан, ҳаракатланувчи таркибнинг сони кўпайганда қўшимча давлат божи ундириш шарти бекор қилинди. Қуйидаги жадвалда лицензияларни берганлик учун давлат божининг белгиланган миқдорлари кўрсатилган.
Давлат божи ҳар йили тенг улушларда лицензиянинг 5 йиллик амал қилиш муддати давомида тўланиши мумкин. Бунда навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланиладиган навбатдаги йил бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади. Белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.
Ҳужжат 9.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:23 / 21.11.2024
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024