Самарқандда озодликдан чеклаш жазосидан бўйин товлаганлар озодликдан маҳрум этилди
Самарқанд вилоятида пайшанба кунлари ўтказиб келинаётган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари давомида вилоят ҳудудида ҳафта давомида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари юзасидан аҳоли ўртасида мунтазам муҳокамалар ўтказилмоқда, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жиноят содир этиб, суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг ишлари сайёр судларда кўрилиб, уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар қўлланилмоқда.
Жумладан, навбатдаги тадбир давомида Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали номидаги маҳалла биносида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида озодликдан чеклаш жазосини ўташдан бўйин товлаб келаётган маҳкум Ш.Зайниддинованинг ўталмай қолган 2 йилу 2 ой-у 19 кунлик жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек, ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташдан бўйин товлаб келаётган маҳкум З.Алиқуловнинг ўталмай қолган 11 ой-у 6 кунлик жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.
Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228, 168, 139-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган, Пастдарғом туманида яшовчи маҳкум Х.Муродов суд томонидан белгиланган 3 йил озодликдан чеклаш жазосини ўташдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли, унинг ўталмай қолган 1 йилу 8 ойлик жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Мавзуга оид
22:56 / 17.02.2020
Самарқандлик фуқаронинг хонадонидан 2 ярим килога яқин «марихуана» топилди
18:18 / 14.12.2019
Ички ишлар вазири ўринбосари: «Кадрларни тўғри танлашимиз керак»
07:46 / 14.12.2019
Россия ИИВ вакиллари Самарқандда инновацион «Ситуацион марказ» билан танишишди
17:10 / 17.09.2019