Light | 00:50 / 30.06.2018
40155
3 дақиқада ўқилади

Ортиқча вазн тўпламасликка доир тавсиялар - Россиялик шифокор-диетолог KUN.UZ учун махсус

Бугунги кунда соғлом ҳаёт тарзи (СҲТ)га қизиқиш билдираётганлар сони тобора ошиб бормоқда. Авваллари бунга беэътибор бўлган кишилар бугун замона зайли билан СҲТ қоидаларига риоя қилиб, ўзларини янада тетик ва соғлом, шу билан бирга сарвқомат ҳис қилишдан мамнунликни туйишмоқда. СҲТни кимдир парҳезда деб билса, яна кимдир бунга фақат  мунтазам жисмоний машқларни бажариш натижасида эришиш мумкин деб ҳисоблайди. Кимлардир овқатдан ҳеч тийила олмайди, жисмоний машқларга эса ё хоҳиши, ёки вақти йўқ.

Название

KUN.UZ мухбири СҲТ тарғиботчиси NovatioGroup томонидан Ўзбекистонга таклиф қилинган россиялик шифокор-эндокринолог, диетолог, RightDiet онлайн тизими асосчиси, қатор хорижий мамлакатлардаги СҲТ тадбирларининг доимий иштирокчиси Вадим Крилов билан шу мавзуда суҳбатлашиб, ортиқча вазн тўпламасликка доир тавсиялари билан бўлишди. Уларга амал қилиш учун эса энг аввало сизнинг вазнингиз меъёрдами ёки йўқ, билиб олишингиз керак.

Бўй ва вазн мутаносиблиги қандай ўлчанади?

Фото: dietolog.org

Вадим Крилов бўй ва вазннинг тўғри мутаносиблигини аниқлаш бўйича сўнгги маълумотларини тақдим этди. Унга кўра, вазн икки марта бўй кўрсаткичига бўлинади. Масалан: вазн - 54 кг, бўй - 1.70 м бўлса, 54:1,7:1,7=18,6 кўринишида ҳисобланади. Жавоблар 18-25 оралиғида бўлса, меъёр ҳисобланади. Ундан кўпи - кўп, ками эса - кам. 

Демак, кўрсаткичи 25 дан юқори чиққан кишилар овқатдан тийилмай, ортиқча вазн тўпламасликлари учун шифокор, диетологнинг қуйидаги тавсияларига амал қилишлари керак бўлади:

Газли ичимликлар ва ширин шарбатлардан воз кечинг

Фото: PA

Газли ичимликлар ва ширин шарбатлардан воз кечинг, уй шароитида тайёрланган шарбатлар ҳам шулар жумласидандир. Уларнинг ўрнига яхшиси чой ёки қаҳва ичганингиз маъқул, бу ичимликларга 1-2 чой қошиқ шакар қўшишингиз ҳам мумкин.

Қовурилган таомларни истеъмол қилманг

Фото:wallpapercave.com

Имкон қадар ёғ қўшилмаган таомларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Печь, буғ, гриль, қўрада тайёрланган таомлар айни муддаодир, чунки қовурилган таомларда ортиқча вазн тўплаш хавфи 2-3 бараварга кўпаяди. Салатга ёғ қўшган тақдирингизда ҳам, зайтун ёғи - энг оптимал вариант.

Идишингизни кичрайтиринг

Таом истеъмол қилинадиган идишингиз (коса, ликопча, лаган) ҳажмини кичрайтиринг. Шунда кўп овқат ейишнинг олдини олган бўласиз.

Пиёда юринг

Фото:polymia.by

Жисмоний машқларни бажаришга эринсангиз, пиёда юринг. Жамоатчилик транспорти ёки автомобилдан 1-2 бекат аввал тушиб, уйингизгача пиёда юриб келинг.

Ҳаётдан завқ олиб яшашга одатланинг

Ҳаётдан завқланиб яшанг, шахс сифатида ривожланинг, тўлақонли ҳаёт кечиринг, янгидан-янги билимларга эга бўлинг, қулайлик зонасидан ташқарига чиқинг, шундагина ўзингизнинг олдингизга қўйган мақсадларингизга эришасиз.

Мавзуга оид