Жаҳон | 17:23 / 27.07.2018
5909
1 дақиқада ўқилади

Майонездан тайёрланган музқаймоқ интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди

Фото: Instagram /@ice_falkirk

Интернет фойдаланувчилари музқаймоқнинг майонездан тайёрланган янги турига норозилик билан фикр билдиришди. Музқаймоқ фотосурати Шотландиядаги Ice Falkirk дўконининг Instagram саҳифасида пайдо бўлди.

«Майонезга ружу қўйганларни ким танийди?» — деб савол берган музлатилган майонез билан қопланган музқаймоқ сурати муаллифи.

Аксарият фойдаланувчилар бу суратни кўриб даҳшатга тушишганини ёзишган. 

«Мен нафрат уйғотгани учун бу саҳифа устидан арз қилмоқчиман. Музқаймоқ қадрини мана шу махлуқ билан ерга уришга қандай ҳаддинг сиғди?» — деб ёзган фойдаланувчилар. 

Бошқалар эса дўкон эгасининг ғояси устидан кулган ва кетчуп ҳамда барбекю соусларини ҳам музлатиб кўришни таклиф қилган. 

«Майонезга шакар қўшинг», — деб маслаҳат берган яна кимдир.

Март ойида хом гўшт қиймасини кунгабоқар мойи ва лимон билан аралаштириб еган аёл фойдаланувчилар норозиликларига сабаб бўлганди.

Мавзуга оид