Бухорода оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича ўқув-тактик машғулоти ўтказилди
15 август куни Бухоро вилояти ИИБ, Шофиркон тумани ИИБ ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда қуролланган жиноятчиларни қидириш ва қўлга олиш бўйича ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ички ишлар идоралари шахсий таркибининг шайлигини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш ва жанговар руҳини кўтаришдан иборат.
Машғулот давомида қуролланган ва хавфли жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ҳамда жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш, уларни қуролсизлантириш ва қўлга олиш бўйича ҳаракатлар юқори даражада амалга оширилди.
Шунингдек, 2018 йил 16 август куни Ромитан тумани ҳудудида оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича вилоят ИИБ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ҳудудий ИИБ, ҳокимият, прокуратура, ДХХБ, ФВБ, соғлиқни сақлаш ва бошқа алоқадор идоралар иштирокида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.
Ўқув-тактик машғулотига қўйилган мақсадларга эришилиб, Ромитан тумани бошқарув органларининг ҳамкорликдаги амалий ҳаракатлари бўйича кўникмалари оширилди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024