Ўзбекистон | 23:22 / 30.08.2018
13612
1 дақиқада ўқилади

Шифокорлар ўз касб мажбуриятларини бажаришда давлат томонидан ҳимоя қилиниши мумкин (ми?)

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида шифокорларга бўлган эътибор, уларнинг касбий фаолиятларини тубдан яхшилаш ва тиббиёт соҳасига замонавий технологияларни жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо айрим ҳолларда фуқаролар томонидан шифокорларга бўлган қўпол муносабат ва муомала, уларни ҳақоратлаш ва камситиш каби ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Мана шу ҳолатларни инобатга олиб «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига шифокорлар ўз касб мажбуриятларини бажаришда давлат томонидан ҳимоя қилиниши зарурати ҳақидаги жамоавий мурожаат жойланди.

Шифокорлар ва тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари ўз касб мажбуриятларини бажариш давомида таҳқирлашлар ва қадр-қиммати камситилишларга дуч келаётганлиги, уларнинг соғлиғига зарар етказилаётганлиги мазкур мурожаатда таъкидлаб ўтилган. Ўз фикрини билдирган фойдаланувчилар томонидан қатор мисоллар келтирилган. Шу билан бирга, тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш учун қонунчилик даражасидаги жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда.

Мавзуга оид