Фан-техника | 11:30 / 02.09.2018
13051
2 дақиқада ўқилади

Android 8.0’нинг янги версияси Galaxy S7’ни ишдан чиқараётганидан шикоят қилинмоқда  

Фото: techdroider

Фойдаланувчилар Samsung Galaxy S7 смартфонлари учун чиқарилган Android 8.0 Oreo янгиланмаси (прошивка) қурилмаларни ишдан чиқараётганидан шикоят қилишмоқда. Шикоятлар дастлаб янгиланма бошқа давлатлардан кўра эртароқ чиққан Жанубий Кореядан билдирила бошланган. 

Бу моделдаги смартфонларга янги дастур ўрнатилгач, қурилмалар ўз-ўзидан ўчиб, қайта юклана бошлаган, баъзилари эса умуман ёқилмай қўйган.  

Galaxy S7 эгаларидан бири янгиланмани олгандан ва қурилма мунтазам ўчиб ёқила бошлагандан сўнг қизиб ўчиб қолганини маълум қилган. Фойдаланувчи сервис марказига мурожаат қилгач, унга ишдан чиққан бош платани алмаштирганлик учун 180 долларлик ҳақ тақдим қилинган. Таъкидланишича, бундай ҳолатлар кўплаб юз бермоқдда. 

Samsung ушбу муаммодан хабардор бўлиб, бироқ унинг сабабини аниқлай олмаяпти. Мутахассислар смартфонларидаги операцион тизимни янгиламай туришни тавсия қилишмоқда.

Аввал шунга ўхшаш муаммо Xiaomi смартфонлари билан кузатилган ва компания Android 8.1 янгиланмасидан воз кечган. 

Мавзуга оид