Ўзбекистон | 10:43 / 26.09.2018
45664
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда ҳоким ва ўринбосарлари энди хизмат машиналарини ҳайдамайди
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг ҳокимлик балансида бўлган давлат хизмат автомашиналарини бошқариши таъқиқланади. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳокимликлар хизмат автомашиналарини ҳайдовчи ўрнига мансабдор шахсларнинг бошқариши оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилгани, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024