Спорт | 01:52 / 23.12.2018
17346
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Моуриньо истеъфосидан кейинги илк ўйинда 5та гол урди

Фото: Getty Images

Англия чемпионати 18-туридан ўрин олган навбатдаги ўйин ўтказилди. 

"Кардифф" майдонига сафар қилган "Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 1:5.

Меҳмонлар сафида Рэшфорд, Эррера ҳамда Марсьяль 1тадан гол урган бўлса, Лингард дубль қайд этди. Майдон эгаларининг ягона голи Камараса томонидан киритилди. 

Ушбу учрашув "Манчестер Юнайтед"ни Жозе Моуриньодан кейин қабул қилиб олган Уле-Гуннер Сульшер учун илк ўйин бўлди. 

Кардифф – Манчестер Юнайтед 1:5 (1:3, 0:2)

Голлар: 0:1 – 3 Рэшфорд, 0:2 – 29 Эррера, 1:2 – 38, пенальти Камараса, 1:3 – 41 Марсьяль, 1:4 – 57, пенальти Лингард, 1:5 – 90 Лингард.
Кардифф – Этеридж, Манга, Моррисон, Бамба, Каннингем, Гуннарссон (Роллс, 83), Хойлетт (Харрис, 74), Камараса, Артер (Зохоре, 61), Мерфи, Патерсон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Линделеф, Джонс, Шоу, Эррера, Матич (Феллайни, 87), Погба, Лингард, Рэшфорд (Фред, 79), Марсьяль (Перейра, 87).
Огоҳлантиришлар: Шоу (35), Гуннарссон (58), Каннингем (79).

Мавзуга оид