Спорт | 11:47 / 27.02.2019
10624
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» Де Хеага рекорд миқдорда маош таклиф қилиб, рад жавобини олди

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Давид де Хеа билан шартномани узайтириш борасида ҳамон келиша олгани йўқ, деб хабар бермоқда Evening Standart.

Манбага кўра, «МЮ» испаниялик посбонга йиллик 20,4 млн евро маошни кўзда тутувчи янги битим таклиф этган, аммо бунга рад жавобини олган. Де Хеа ушбу таклиф билан жаҳондаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин эди, аммо у бундан ҳам кўпроғини хоҳламоқда. Давид айнан қанча маош сўраётгани очиқланмаяпти.

28 ёшли дарвозабон «МЮ»га 2011 йили «Атлетико»дан келиб қўшилган, унинг трансфери 25 млн еврога тушганди. Бу мавсум у АПЛнинг 27 ўйинида қатнашиб, 35та тўп ўтказиб юборди.

Де Хеанинг амалдаги битими 2019 йил ёзида ниҳоясига етади, аммо клубда муддатни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид