Ўзбекистон | 00:33 / 28.02.2019
13058
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways’нинг Бангкокдан Тошкентга учиши керак бўлган рейси ҳам кечикмоқда

Uzbekistan Airways’нинг Бангкокдан Тошкентга учиши керак бўлган рейси ҳам кечикмоқда

Uzbekistan airways миллий авиакомпаниясининг Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан Сингапур орқали Тошкентга HY-552 сонли рейси билан учиши керак бўлган самолёти Сингапурнинг «Чанги» аэропортида ушланиб турилгани ҳақида хабар берган эдик.

Муштарийларимиз Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги «Суварнабҳуми» халқаро аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 23:00 да (Тошкент вақти билан 21:00) HY-534 рейси билан учиши лозим бўлган самолёт ҳам Покистон – Ҳиндистон можаролари туфайли янги парвоз йўналиши очилишини кутиб турибди.

Шунингдек, чоршанба кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрининг Чҳатрапати Шиважи халқаро аэропортидан Тошкентга маҳаллий вақт билан 14:55 да учиши керак бўлган HY-428 рейси, Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрининг Индира Ганди номидаги халқаро аэропортидан Тошкентга маҳаллий вақт билан 12:45 да учиши керак бўлган HY-422 рейслари ҳам ушланиб турибди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, авиакомпаниянинг Сингапур, Бангкок, Деҳли ва Мумбайдан Тошкентга учиши керак бўлган самолётлари Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги кескинлик сабабли Тошкент вақти билан 00:30 дан бошлаб парвоз қилади. Йўналиш ўзгаргани туфайли парвоз давомийлиги одатдагидан кўпроқ бўлиши мумкин.

Мавзуга оид