Фан-техника | 01:04 / 28.02.2019
13102
2 дақиқада ўқилади

Volvo компанияси Tesla Model 3 рақобатчисини тақдим қилди 

Фото: Polestar

Volvo компаниясига тегишли Polestar компанияси ўзининг илк тўлақонли электр автомобили Polestar 2’ни тақдим қилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Фото: Polestar
Фото: Polestar

Polestar 2 пол остида жойлашган 78 кВт⋅соатлик аккумулятори эвазига қайта қувватланишсиз 443 кмга яқин йўл юра олади.

Таққослаш учун, Tesla компанияси Model 3’нинг 3 та варианти таклиф қилмоқда: 34 минг долларлик, бир қувватланишда 418 км йўл юра олувчи ҳамда 41 минг долларлик (500 км) ва 52 минг долларлик.

Фото: Polestar

Polestar 2 электрокари 408 от кучига эга куч қурилмаси эвазига 100 км/соат тезликка 5 сониядан камроқ вақт ичида эриша олади.

Фото: Polestar

Volvo машинани Хитойда ишлаб чиқаради ва 2020 йилда савдога чиқаради. Биринчи йил машинанинг 63 минг долларлик Polestar 2 Launch версияси сотилади. Уни Хитой, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Норвегия ва бошқа давлатларда харид қилиш мумкин бўлади.

Автомобил Android платформаси билан жиҳозланган бўлиб, унинг эгалари Google Maps, Play Music ёки Google Assistant дастурларига смартфонсиз улана олишади.

Фото: Polestar
Фото: Polestar
Фото: Polestar

Мавзуга оид