Ўзбекистон | 14:40 / 12.03.2019
1529
1 дақиқада ўқилади

Австрия пойтахтида Ўзбекистон маданияти кунлари очилади

Фото: traveller-eu.ru

12 март куни Вена шаҳрида илк бор Ўзбекистон маданияти кунлари очилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Маданият кунлари доирасида БМТнинг Венадаги бўлимида Наврўз байрами тантаналари нишонланади, Ўзбекистон маданий мероси ва унинг жаҳонда тутган ўрнига бағишланган медиа-презентация ўтказилади, шунингдек, ўзбекистонлик санъат усталари, ҳунармандлари иштирокида чиқишлар ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва анъанавий ҳунармандчилик кўргазмалари бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, мазкур тадбирлар Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан “KultEuriasia” – Евросиёдаги маданиятлар мулоқоти” фонди билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатга амалий ташриф билан келган Австрия Республикаси Европа, интеграция ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Йоханнес Петерлик билан учрашган ва суҳбат чоғида Ўзбекистон-Австрия алоқалари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид