Жаҳон | 08:09 / 03.04.2019
12167
1 дақиқада ўқилади

НАТО Керч бўғозидан Украина кемаларининг ўтиши бўйича чоралар кўришга тайёр

Фото: Сергей Мальгавко/ТАСС

НАТО Керч бўғозидан Украина кемаларининг хавфсиз ўтишини таъминлаш учун чоралар кўриш ниятида. Бу ҳақда АҚШнинг ҳарбий иттифоқдаги доимий вакили Кей Бейли Хатчисон брифинг давомида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Қайд этилишича, ташкилот Қора денгиз ҳудудидаги ҳаво разведкаси кўламини кенгайтиришни ҳам режалаштирмоқда.

Хатчисоннинг сўзларига кўра, НАТО ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2 апрель, чоршанба куни бошланадиган икки кунлик йиғилиш давомида чора-тадбирлар тўпламини тасдиқлаши керак. Доимий вакилнинг аниқлик киритишича, улар разведкани мустаҳкамлаш, шунингдек, НАТО томонидан Қора денгизга йўналтирилувчи кемалар сонини оширишга қаратилган.

Бундан олдин, ОАВ НАТО Горбачёвни қандай «алдагани» ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид