«Самарқандда бирорта ҳам дарахт кесилмайди!» — Университет хиёбонидаги дарахтлар масаласига аниқлик киритилди
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов шу кунларда Самарқанд шаҳри марказида жойлашган университет хиёбонидаги кўп йиллик дарахтларнинг кесилиши борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
– Университет хиёбонидаги бирорта ҳам дарахт кесилмайди, аксинча, яна қўшимча арча ва бошқа манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилади. Мисол учун, хиёбонда 2290 та дарахт бўлса, улар сонига яна шунча қўшилади.
Самарқанд талабалар сони кўплиги бўйича Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Мазкур ҳудуд мазмунан талабалар хиёбонига айлантирилади. Талабалар учун нима керак? Спорт, пиёдалар юриш йўлаги. Айни вақтда хиёбонда икки хил – плитка терилган ва қумли, чанг йўлак бор. Иккинчисида юриб бўлмайди, у ҳам велосипед учун йўлак қилинади. Ҳар-ҳар жойда спорт учун ускуналар ўрнатилади, гуллар ҳам янгиланади.
Айни вақтдаги яшил майдонлар сояда яхши ривожланмагани учун улар ҳам алмаштирилади, қайтадан экиб парваришланади. Бунинг учун у ердаги тупроқни ҳам алмаштирамиз. Тарқалган гап-сўзларга келсак, одамлар лойиҳадаги камчиликларни кўриб шундай хулосага келган бўлиши мумкин. Биз бу ҳақда 19 июнь куни барча ОАВ вакиллари учун расман маълумот эълон қиламиз, – деди Рустам Қобилов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
12:50
ОИИБ Самарқандда ўтадиган йиллик йиғилиши дастурини эълон қилди
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024