ТИВ Стив Свердлов билан рўй берган ҳодиса юзасидан муносабат билдирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Human Rights Watch ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан рўй берган ҳодиса юзасидан ахборот берди.
«Ташқи ишлар вазирлигига Human Rights Watch ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан 2019 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган воқеага доир мурожаати келиб тушди.
Айни пайтда мазкур масала ҳар томонлама ўрганилмоқда. Ўрганишлар якунига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.
Ўзбекистон томони Human Rights Watch’нинг мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда у ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради», дейилади вазирлик хабарида.
13 июнь куни эрталаб видеоблогер Сардор Комилов ва унинг ёрдамчилари Стив Свердлов Тошкентда яшаётган меҳмонхонага борган, уни ўраб олиб, сўроққа тутгани тасвирланган видео тарқалганди.
15 июнь куни Human Rights Watch ташкилоти ўз ходими Ўзбекистонга инсон ҳуқуқларининг бузилганлик даражасини ўрганиш учун келганида агрессив таҳдидларга нишон бўлгани тўғрисида баёнот берганди.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
13:06 / 28.02.2022
Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди
16:38 / 26.02.2022
Украинада шаҳарлараро транспорт тизими тўхтаб қолгани эвакуацияни мураккаблаштирмоқда — Ўзбекистон ТИВ
12:18 / 30.07.2021