Ҳонгконгда намойишчилар Хитой ҳукумати девонхонаси офисига тухумлар улоқтиришди
Ҳонгконгда минглаб одамлар экстрадиция ҳақидаги қонунга қарши норозилик намойишига йиғилишди. Улардан баъзилари Хитой ҳукумати девонхонаси офисига тухумлар улоқтиришган, деб хабар берди South China Morning Post нашри.
Таъкидланишича, ниқобларда бўлган баъзи намойишчилар офис ва полиция бўлими биноларини бўёқлар билан бежашган. Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати офиси ҳукумат томонидан рухсат берилган намойиш йўналиши ташқарисида жойлашган.
Нашрнинг хабар беришича, намойишчилар полиция ҳаракатларини, айнан унинг намойишчиларга куч қўллашини тергов қилишни талаб қилишган. Маълум қилинишича, намойишда 430 минг киши иштирок этган.
Полиция ходимлари намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ қўллашган. Ўз навбатида намойишчилар полициячиларга қарата шиша идишлар ва тутун шашкалари улоқтиришган.
Аввалги якшанба, 14 июлдаги норозилик акцияси полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликларга айланиб кетганди. Оқибатда ўнлаб одам жароҳат олган ва 40 дан кўпроқ намойишчи ҳибсга олинган.
Ҳонгконг ҳукумати июнь ўртасида Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қўриб чиқилишини кейинга қолдирган. Кейинроқ Ҳонгконг раҳбари Кэрри Лэм ҳукуматнинг қонун лойиҳасини бошқа кўриб чиқиш режаси йўқлигини маълум қилган.
Special tactic force suddenly charged on Connaught Rd West. Two officers running too fast were heard, "Hey hey only two of us. Let's move back a bit." #AntiELAB pic.twitter.com/94yC2YfpZ4
— Xinqi Su (@XinqiSu) 21 июля 2019 г.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
22:15 / 04.09.2024
Грета Тунберг Ғазо секторидаги урушга қарши ўтказилган норозилик акциясида ҳибсга олинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024