Жамият | 18:40 / 24.07.2019
6235
3 дақиқада ўқилади

Андижонда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилди

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги харакатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Андижон вилояти ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати.

Вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманларида 73 та махсус-тактик ўқув машқлари, шундан 11 таси кўргазмали тарзда бўлиб ўтди. Уларда ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг хавф манбаси ва омиллари кун тартибига қўйилди. Ижтимоий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш объектларидаги ёнғинларнинг олдини олиш, бартараф этиш, рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилиш ва чўкиш ҳолатларига йўл қўймаслик бош мавзу бўлди.

Шунингдек, техноген авариялар оқибатларини тугатиш, кўп сонли жароҳатланишларда самарали тиббий ёрдам кўрсатиш, коммунал соҳа тармоқларидаги авария тиклаш ишлари, аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш йўналишларидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар амалда синовдан ўтказилди. Ўқув машқига 6294 нафар мутахассис ва аҳоли вакиллари ҳамда 785 та турли хилдаги автотехника жалб этилди.

Маҳаллаларда ҳамда 13 та болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳида учрашувлар ташкил этилиб, “Фуқаро муҳофазаси” кунлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида 26 та деҳқон ва 18 та буюм бозорида ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, санитария-гигиена ҳолатининг барқарорлиги бўйича ва эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилди. Тайёргарлик ҳолатини текшириш мақсадида 6 та бозорда махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. 6 та ёпиқ ва 34 та очиқ чўмилиш ҳавзаси ҳолати ҳамда уларда кўрилган хавфсизлик чоралари ўрганиб чиқилди.

ФВБ ЁХБнинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 137 та МФЙдаги 411 та аҳоли яшаш уй-жойларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилди. Тушунтириш ишлари жараёнида аниқланган 52 та салбий ҳолат жойида бартараф этилди. Шунингдек, 1642 та ташкилот ва идора, 184 та ижтимоий соҳа объектида ҳаво ҳароратининг кескин исиши билан боғлиқ ҳолат бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Фарғона вилоятининг Риштон тумани спорт мактаби ҳудудида ташкил этилган ҲҚШЎМ асосий ҳаракатдаги бошқарув пунктида ўз фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раҳбар ва кузатувчилари Андижон вилоятида содир бўлган шартли фавқулодда вазиятлар бўйича муҳокама йиғилишлари ўтказиб боришди. Унда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, бартараф этиш чоралари ҳамда амалга ошириши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Мавзуга оид