Жаҳон | 19:51 / 31.08.2019
25487
1 дақиқада ўқилади

«Искандер» ракетасининг парвози ва нишонни қандай йўқ қилиши намойиш этилди

Россия мудофаа вазирлиги YouTube видеоплатформасида «Искандер» оператив-тактик ракета мажмуаси ракетасининг ўқув-жанговар парвози видеосини намойиш этди.

Лавҳада ракетанинг парвозга тайёрланиши, парвоз қилиши ва ўқув нишонини йўқ қилиши тасвирланган.

Ракета шарқий ҳарбий округ ракетачилари томонидан учирилган.

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, нишон «шартли душманнинг ўта муҳим объекти»ни ифодалаган ва йўқ қилинган.

Видео: YouTube

Мавзуга оид