Айрим ҳудудларда кучли шамол туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Айни пайтда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, жумладан Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ёмғир аралаш кучли шамол оқибатида юқори кучланишли электр тармоқларидаги подстанцияларда аварияга қарши автоматика тизими ишлаши туфайли фавқулодда ўчиш ҳолатлари юз бермоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ берган маълумотга кўра, жамият тасарруфидаги барча подстанциялар ва ҳаво линияларига хизмат кўрсатувчи техник-муҳандислар кучайтирилган тартибда хизмат қилишмоқда, навбатчилар сафига қўшимча бригадалар жалб этилган, барча техника ва керакли жиҳозлар шай ҳолатга келтирилган.
«Айни соатларда фавқулодда ўчиш оқибатлари бартараф этилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», – дейилади мутасадди ташкилот изоҳида.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фото ва видеолардан кучли шамол натижасида айрим уйларнинг томига зиён етганини кўриш мумкин. Автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик тавсия этилмоқда.
Жумладан, кучли шамол Бухоро вилоятида келтириб чиқарган оқибатлар акс этган фотосурат ва видеолавҳалар тарқалди.
Мавзуга оид
14:11
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
09:05 / 07.11.2024