Zoom асосчисининг бойлиги бир кунда 3,1 млрд долларга камайди
Компаниянинг 15 фоиз улушига эгалик қилувчи Юаннинг бойлиги миқдори 17,9 млрд долларга тушиб қолди.
Zoom видеоалоқа сервиси акциялари нархи тушиб кетиши натижасида миллиардер Эрик Юаннинг бойлиги бир кун ичида 3,1 млрд долларга камайди. Сешанба куни Zoom Video Communications ZM акциялари нархи 15,06 фоизга арзонлашди.
Компаниянинг 15 фоиз улушига эгалик қилувчи Юаннинг бойлиги миқдори 17,9 млрд долларга тушиб қолди.
Учинчи чорак давомида Zoom 777,2 млн доллар даромад қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 367 фоизга кўпдир.
Аммо Zoom тўртинчи чоракда даромад ўсиши секинлашиб, 329 фоизни ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилганидан сўнг инвесторларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Бундан ташқари, улар компания акциялари асл нархидан ортиқча қиммат эканлигидан хавфсирашмоқда. Ҳозирда битта акция нархи 406 доллар деб баҳоланмоқда, компаниянинг капитализацияси 115,9 млрд долларга етган.
Баҳорда Юаннинг бойлиги 5,5 млрд долларга тенг эди. Аммо пандемия бошланганидан сўнг Zoom Video Communications ZM акциялари нархи ўса бошлади. Бунга миллионлаб кишиларнинг масофадан ишлаш режимига ўтиши ва мулоқот учун видеоконференциялардан фойдаланиши сабаб бўлди.
Мавзуга оид
21:14 / 26.10.2021
Zoom'даги ҳамма ҳам билавермайдиган 8та имконият
22:24 / 05.08.2021
Zoom маълумотлар махфийлиги бузилгани туфайли фойдаланувчиларга 85 млн доллар тўлайди
14:25 / 09.03.2021
Zoom асосчиси компаниядаги 6 млрд долларлик улушини номаълум шахсларга ўтказди
15:50 / 10.11.2020