Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия компанияси учувчисиз бошқариладиган вертолёт ишлаб чиқди
Вертолёт 4500 метрдан юқори баландликда парвоз қилиб, 160 килограммгача юкни 800-850 километр масофага етказиши мумкин.
Туркиянинг Titra Technology технологик компанияси оддий вертолётни учувчисиз бошқариладиган вертолётга айлантирди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.
"Биз 2021 йил охиригача оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз", – деди компания раҳбари Салмон Дўнмаз.
Унинг сўзларига кўра, учувчисиз бошқариладиган вертолёт 4500 метрдан юқори баландликда парвоз қилиб, 160 килограммгача юкни 800-850 километр масофага етказиши мумкин.
Хабар қилинишича, лойиҳа Беларус муҳандислик фирмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Дўнмаснинг сўзларига кўра, вертолётдан фавқулодда вазиятларда ҳамда логистика мақсадларида фойдаланиш мумкин. У шунингдек, ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган ҳудудларга ўқ-дорилар етказиб бериши мумкин.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025