Юнусобод йўлларида: Саноқсиз чуқурлар, 2,2 миллионлик жарималар ва лойиҳачи изоҳи
Юнусобод тумани марказидаги носоз йўлларнинг айримлари таъмирланиши билан бирга, баъзи жойларда ҳаракат йўналишлари ҳам ўзгартирилмоқда. Лойиҳалар яхши ниятда бошланган бўлиши мумкин, лекин шуниси аниқки, бу ишлар ҳайдовчи ва пиёдаларга ноқулайлик туғдиряпти. Миллионлаб жарималарга сабаб бўляпти.
Kun.uz 2020 йил ноябрь ойида Тошкентдаги энг серқатнов ва марказий кўчалардан бири – Себзор-Юнусобод йўли ҳақида репортаж эълон қилган эди. Ўтган давр мобайнида йўл таъмирдан чиқарилди, аммо туманда ҳайдовчи ва пиёдаларни қийнаётган қатор муаммолар ҳамон ўз ечимини кутиб турибди.
Kun.uz мухбири Юнусобод йўллари ҳақида тайёрлаган навбатдаги репортажда тумандаги йўлларнинг айрим қисмларида одатий ҳаракат йўналиши ўзгартирилгани, бунинг ортидан келиб чиқаётган тушунмовчиликлар ҳақида сўз юритади.
Аҳмад Дониш кўчасининг катта қисми ўтган йили таъмирдан чиқарилиб, августда фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб, «Мега Планет» савдо мажмуаси ва катта айланма чорраҳа («Юнусобод круги») ўртасидаги йўлда бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилганди.
Айни кунларда бу йўлда тез-тез ЙҲХ ходимларини учратиш мумкин. Бу ерда янгиликдан бехабар кўплаб ҳайдовчиларни «совға» кутади. Қонунга кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланишнинг жаримаси нақ 2 223 000 сўмни ташкил этади. Боз устига, бу миқдор 1 февралдан кейин 10 фоизга ошади.
Кўчада йўл чизиқлари ва белгилари етишмайди. На пиёдалар ўтиш жойи, на автобус бекати бор. Kun.uz мухбири ЙҲХ ходимларидан шу ва бошқа ҳолатлар юзасидан изоҳ сўради.
Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси лойиҳа-техник бўлими етакчи мутахассиси Баҳром Юнусов Юнусобод транспорт тизимида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Репортажни юқоридаги видео орқали батафсил томоша қилинг.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024